Awesome Image

Хотира турнири

Конимех тумани Зафаробод қўрғонидаги “Янги Ҳаёт” спорт-соғломлаштириш мажмуасида 6-сон Бирлашган касаба уюшмаси Қўмитасининг собиқ раиси, марҳум Элбек Исматов хотирасига бағишлаб “Навоийуран” ДК бўлинмалари ҳамда “НКМК Жамғармаси” ДМ “Зафаробод” ҲБ муҳандис-техник ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа иштирок этган жамоалар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашишди.
Мусобақада “НКМК Жамғармаси” ДМ “Зафаробод” ҲБ жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, турнир кубогини қўлга киритди. Учқудуқ ишлаб чиқариш майдони жамоаси иккинчи ва Зафаробод кон бошқармаси учинни ўринни қўлга киритишди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.