Awesome Image

Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

“Навоийуран” давлат корхонасида 6-сон Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот-сайлов конференциясида Навоий кон металлургия ходимлари касаба уюшмалари раиси И.Рахматов ва “Навоийуран” ДК бош директори Ж.Хасанов иштирок этдилар. 
Ҳисобот-сайлов конференциясида 6-сон Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 5 йиллик фаолияти тўғрисида ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, “Навоийуран” ДК Бош директори Ж.Хасанов 2022 йилнинг биринчи чорагида эришилган натижалар,  2022-2026 йилларга мўлжалланган мақсадли дастурда белгиланган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг НКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг раиси И.Рахматов томонидан 2017-2021 йиллар давомидаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берилди.
Ҳисобот-сайлов конференциясида 6-сон Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, Қўмита раиси ва ўринбосарларини сайлаш ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Ҳисобот-сайлов конференциясида делегатлар томонидан 6-сон касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Д.Темиров сайланди.