Awesome Image

Кончилар касб байрамини нишонлади

Навоий шаҳридаги “Фарход” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрам тадбирида “НКМК” АЖ, “Навоийуран” ДК ҳамда “НКМК Жамғармаси” ДМ ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Байрам тадбирида "НКМК" АЖ Бошқарув раиси-Бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ.Санақулов сўзга чиқиб, байрам иштирокчилари касб байрами билан қизғин табриклади. Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда соҳани ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун, фидойилик билан меҳнат қилган бир гуруҳ ишчи-ходимларга мукофотлар ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.
“Фарход” маданият саройи ижодий жамоаларининг концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.