Awesome Image

“Навоийуран” давлат корхонасига ихтиро патентлари топширилди.

“Навоийуран” давлат корхонасига ихтиро патентлари топширилди. 

Навоий вилоят Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 26-апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-221-сонли Қарорининг
4-иловасига асосан юртимизда Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўтказилган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази давлат муассасаси директори Сагдуллаев Боходир Тохирович томонидан “Навоийуран” давлат корхонасига тегишли бўлган 2 та ихтиро патенти топширилди. 
Шунингдек, вилоятимизнинг корхона, хусусий тадбиркорлар ҳамда ўқув муассаса вакилларига тегишли бўлган товар белгилари ва ихтиро патентлари топширилди.