Awesome Image

“НАВОИЙУРАН” ЁШЛАРИ “ЗАКОВАТ”ДА БЕЛЛАШДИ

“Навоийуран” давлат корхонаси бўлинмаларида фаолият юритаётган иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида  “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. 

“Зафарабод” ҳудудий бошқармаси “Янги ҳаёт”  соғломлаштириш мажмуасида ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган интеллектуал ўйинда 6 та бўлинмадан келган билимдонлар ўзаро беллашдилар. Ўйинлар 2 турдан иборат бўлиб, ҳар бир турда 10 тадан савол ўйналди. 

Интеллектуал ўйин натижаларига кўра 3-ўринни 3-Геотехнологик кони жамоаси, 2-ўринни "Нуробод" ишлаб чиқариш майдони жамоаси ҳамда фахрли 1-ўринни Марказий моддий-техника базаси жамоаси эгаллади. Шунингдек, баҳсда Таъмирлаш-механика цехи, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ва 2-Геотехнологик кони жамоалари ҳам фаол иштирок этдилар. 

Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирландилар.